Бош саҳифаТаҳлилТошкентда сўнгги 5 йил давомида бирорта ҳам...

Тошкентда сўнгги 5 йил давомида бирорта ҳам бола ўғирланиши ҳолати содир бўлмаган

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда гўёки бола ўғрилари пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мултимедиа маркази бошлиғи Нилуфар Исаханова расмий маълумот берди.

Н.Исаханованинг таъкидлашича, жорий йилнинг шу даврига қадар пойтахтда гўёки бола ўғирлангани ёки бола ўғирланишига қасд қилингани ҳақидаги 6 та хабар тарқалди. Ҳар бир тарқалган хабар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилган, лекин бирорта ҳам хабар ўз тасдиғини топмаган.

Таъкидлаш керакки, Тошкент шаҳри ҳудудида сўнгги 5 йил давомида бирорта ҳам бола ўғирланиши ҳолати содир бўлмаган.

Тўғри, вояга етмаганлар бедарак кетган ҳолатлар бўлган, лекин барча вояга етмаганлар топилган ва оиласига қайтарилган.

Таҳлилларга кўра, вояга етмаганлар аксарият ҳолларда оила аъзолари билан ўзаро келиша олмаганлиги, улардан ҳафа бўлганлиги ёки турли тазъйиқларга учраган ҳолатларда ўз хоҳиши билан уйидан чиқиб кетади. Кичик ёшдаги болалар эса уйидан адашиб қолган ҳолатларда йўқолганлиги аниқланган. Уларнинг барчаси қисқа муддат ичида топилиб, соғ-саломат ҳолатда оиласига қайтарилган.

2022 йил давомида 231 нафар вояга етмаганлар бедарак кетган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ёш бўйича таҳлили қуйидагича:

      • 10 ёшгача 32 нафар,
      • 10 ёшдан 14 ёшгача 32 нафар,
      • 14 ёшдан 18 ёшгача 167 нафар.

Уларнинг барчаси соғ-саломат ҳолатда топилган ва оиласига қайтарилган, дея таъкидлади масъул ўз маълумотида.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмаслик, ҳар қандай шубҳали ҳолатларда ҳудудий профилактика инспекторларига, мактабларга бириктирилган инспектор психологларга, туман ИИО ФМБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарларига ёки яқин орадаги ИИБга ёҳуд 102 рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги сўраган.

Экранларингизда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Тошкент шаҳридаги барча туман ИИО ФМБ бошлиқларининг ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисми рақамлари, туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисми рақамлари намойиш этилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ва туманлардаги навбатчилик қисми телефон рақамлари

Ташкилот номи Телефон рақами Масъул
1. Тошкент шаҳар ИИББ 71-233-71-47

71-233-49-46

Навбатчи
2. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 71-230-08-17

71-230-08-13

Навбатчи
3. Миробод тумани ИИО ФМБ 71-230-38-53

71-230-38-75

Навбатчи
4. Юнусобод тумани ИИО ФМБ 71-235-00-02

71-230-30-51

Навбатчи
5. Яшнобод тумани ИИО ФМБ 71-296-06-30

71-294-58-27

Навбатчи
6. Яккасарой тумани ИИО ФМБ 71-255-94-96

71-230-98-40

 

Навбатчи
7. Чилонзор тумани ИИО ФМБ 71-273-20-40

71-278-58-40

Навбатчи
8. Учтепа тумани ИИО ФМБ 71-231-95-13

71-272-98-39

Навбатчи
9. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 71-231-25-09

71-231-25-02

Навбатчи
10. Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85

71-230-50-86

Навбатчи
11. Сергели тумани ИИО ФМБ 71-258-02-42

71-258-08-54

Навбатчи
12. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ 71-258-03-11

71-258-03-13

Навбатчи
13. Бектемир тумани ИИО ФМБ 71-230-30-17

71-230-30-25

Навбатчи

 

 

 

 

 

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари ва туман ИИО ФМБ бошлиқларининг ўринбосарлари телефон рақамлари

Лавозими Телефон рақами Ф.И.Ш.
1. Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари 98-188-06-01 Султанходжаев Равшан Иркинович
2. Тошкет шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари 95-878-90-90 Исмаилбеков Дилшодбек Тожибекович
3. Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 90-788-04-06 Мирзаев Шерзод Валишерович
4. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 97-409-82-92 Қорабоев Шерзод Турсунмуродович
5. Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 97-712-78-68 Бахрамов Акмал Абдулхаевич
6. Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 90-982-76-02  Хамидов Санжар Гапурходжаевич
7. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 97-333-41-10 Матанов Шавкатбой Насирдинович
8. Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 90-321-11-00 Шакиров Муроджон Тўхтаматович
9. Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 98-809-71-11 Орзиев Қобил Назарович
10. Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 98-125-01-97 Захидов  Иброхим Анварович
11. Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 98-302-88-98 Гайипов Ориф Абиджанович
12. Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 99-010-03-23 Очилов Абдурашид Абдахамидович
13. Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 98-124-24-33 Талипов Бахтиёр Ходжимуротович
14. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари 90-329-09-09 Мухаммадиев Отабек Рустамович

Овлоқ кўчаларгача патрул хизмати қўйилган, мактабга бехавотир бориб келишлари мумкин

Пойтахтимиздаги мактабларда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари бириктирилганлигини, мактаб атрофидаги яхши ёритилмаган ва овлоқ кўчалар аниқланиб, ички ишлар ходимларининг патруллиги йўлга қўйилишини ҳамда болалар бехавотир мактабга бориб келиши мумкинлигини маълум қиламиз.

“Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингиз хавфсизлиги учун ИИО ходимлари туну кун хизматда эканлигини унутманг”, дейилади маълумотда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз