Бош саҳифаҲудуд 24Тошкетн ш.Тошкентдаги 96 фоиз биноларда иссиқлик таъминоти ишга...

Тошкентдаги 96 фоиз биноларда иссиқлик таъминоти ишга туширилди

Тошкентдаги 96 фоиз биноларда иссиқлик таъминоти ишга туширилди, дея хабар берди Veolia Energy Tashkent.

Қайд этилишича, 11 ноябрь соат 16:00 ҳолатига кўра, 1 852 та ижтимоий объектдан 1 778 тасида иссиқлик таъминоти ишга туширилди. Бу умумий биноларнинг 96 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, 8 900 та бинодан 8 615 та турар-жой биноларида иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди, бу умумий биноларнинг 97 фоизини ташкил этади.

“Қолган бинолар иситиш тизимига уланиш босқичида”, — дейилади хабарда.

Хабарда уйда иссиқ сув таъминоти ёки иссиқлик таъминоти бўлмаса, дастлаб уй ичидаги иситиш тизимларига масъул бўлган уй бошқарувчи компанияларга мурожаат қилиш сўралган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз