Тошкентдаги Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл бир ойга ёпилди. Бу вақтда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бу ҳақда Яшнобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 4 март куни соат 09:00 дан 4 апрель кунига қадар қисман ёпилган.
Транспорт воситалари ҳаракати ва Чўлпон кўчасига кириш «Жарбоши» аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади.