Бош саҳифаҲудуд 24Тошкетн ш.Тошкентдаги “Шарқ” нашриёт-матбаа АЖ ва ЎзАнинг бинолари...

Тошкентдаги “Шарқ” нашриёт-матбаа АЖ ва ЎзАнинг бинолари сотувга кўйилди

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Буюк Турон кўчасидаги 41 ва 42-уй манзилларда жойлашган бино ва иншоотлар ягона мулкий мажмуа сифатида савдога чиқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Тегишли қарорга кўра “Шарқ” нашриёт-матбаа АЖнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари маънан эскириб, таъмирталаб ва аксарияти яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги сабабли Учтепа тумани Катта Хирмонтепа кўчаси 1-уй манзилида жойлашган янги бино-иншоотларга кўчирилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) маъмурий биноси эса Миробод тумани Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги Матбуот уйига кўчирилади.

Хусусийлаштириш дастури билан бинолар жойлашган (умумий ер майдони 3,02 гектар, бино-иншоот майдони 56 525 кв м) бино ва иншоотлар бўшаётганлигини инобатга олиб, уларнинг негизида замонавий шаҳарсозлик талабларига мос келувчи ягона мулкий мажмуа барпо этилади. Шу боисдан мулкий мажмуа бўйича оммавий савдо жараёнлари бошлангани эълон қилинади.

Таклифлар жорий йилнинг 20 октябригача E-auksion электрон савдо майдончаси орқали қабул қилинади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз