Қонунчиликка кўра, тадбиркорларнинг, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши ёки сотиш мақсадида сотиб олиши тақиқланади.
Aгарда тадбиркорлар товарларни ишлаб чиқариш маркасисиз ёки сифат сертификатисиз сотадиган бўлса ушбу моллар мусодара қилиниб, фуқароларга 900 минг сўмдан, 1.5млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 1.5млн сўмдан 3 млн сўм гача жарима солинади.
Ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни сотилгани учун 3 млн сўмдан 4.5 млн сўмгача жарима солиниши мумкин.
Авазбек Сотволдиев