ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.
Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди
