Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТуман ҳокими қарори билан фермернинг ери асоссиз...

Туман ҳокими қарори билан фермернинг ери асоссиз олиб қўйилган

Бўлимимизга Қўрғонтепа туман, Қорасув массивида жойлашган “Азимов Санжарбек мадори” фермер хўжалиги таъсисчиси З.Азимов ариза билан мурожаат қилди. У аризада фермер хўжалигининг 28,4 гектар ер майдони ҳеч қандай асоссиз  туман ҳокимининг қарори билан олиб қўйилганлигини билдирган. Фермер туман ҳокимининг мазкур қарорини бекор қилиб беришни сўраган.

Адлия бўлими томонидан фермер хўжалигининг ушбу мурожаати ўрганилиш давомида “Азимов Санжарбек мадори” фермер хўжалиги таъсисчиси З.Азимов фермер хўжалигини ихтиёрий тугатиш бўйича ариза билан мурожаат қилмаганлиги, давлат томонидан белгиланган контратация шартномаларини узлуксиз бажариб келаётганлиги, устав фондини белгиланган тартибда шакллантирганлиги, унга бирон  марта ҳокимият ва бошқа қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган давлат органлари томонидан  эътироз ёки танбеҳ билдирилмаганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижаси бўйича туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 март куни Андижон туманлараро маъмурий судига “Азимов Санжарбек мадори” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, туман ҳокимининг юқоридаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш хақида шикоят аризаси киритилди.

Андижон туманлараро маъмурий суди томонидан мазкур шикоят ариза очиқ сайёр суд мажлиси тартибида кўриб чиқилди. Ва суд натижасига кўра, туман ҳокимининг 2019 йилги 4715-Қ-сонли қарор ҳақиқий эмас деб топилди. Адлия бўлимининг шикоят аризаси қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз