Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан:
- туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат штат бирликлари тугатилиб Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади;
- туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат ходимлари адлия ходими ҳисобланади;
- туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат ходимларининг ўртача ойлиги уч баробар кўтарилади;
- туман даражасидаги давлат органларининг барча ҳужжатлари Юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилади;
- Юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилмаган барча юридик ҳужжатлар ҳақиқий эмас ҳисобланади;
- туман даражасидаги давлат органлари барча ҳужжатларни “E-huquqshunos” электрон тизими орқали электрон тарзда қабул қилади;
- юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланади;
- юридик хизмат ходимларини уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатлари бартараф этилади;
- аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилади;
- малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш имконияти яратилади;
- давлат органлари ва ташкилотларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади.