Бугун Тўрақўрғон туман Бозорбоши МФЙ ҳудудида жойлашган Тўрақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Ахмедов ҳамда бошқарма бўлим бошлиғи А.Ёдгаров томонидан туманнинг, Тошлоқ, Шовон, Қатағон, Ўзбекистон, Дукат, Дашт, Мажнунтол, Бозорбоши, Қашқаргузар, Боғишамол, Олчин маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида яшовчи аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда туман 4-сектор штаб бошлиғи Ш.Азбеков ҳамда штаб ишчи гуруҳи, давлат хизматлари маркази, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, тижорат банклари ва бошқа қатор идоралар, ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабул жараёнида туман 4-сектор штаб бошлиғи Ш.Азбеков ҳамда штаб ишчи гуруҳи, давлат хизматлари маркази, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, тижорат банклари ва бошқа қатор идоралар, ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Қабулда турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ҳамда улардан жами 93 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда уларнинг аксарияти ёшга доир пенсия, меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ муаммолар юзасидан, имтиёзли даволаниш учун ордер олиш, уй-жой, ногиронлик гуруҳи белгиланиши, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ишга тикланиш, мерос мулк масалалари ташкил этади. Келиб тушган мурожаатларнинг 25 таси иш юритувга олинди.
Қабулда Дукат МФЙда яшовчи И.Мамасодиқова туман СНЭЖБ бўлими томонидан ноқонуний меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлган мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олинди.
Яна бир фуқаро Бозорбоши МФЙ да яшовчи 1982 йилда туғилган Н.Исмоилованинг кекса ёшдаги шахсга қараганлик вақти меҳнат стажига ҳисобланиши юзасидан мурожаати назоратга олинди.
Шунингдек, Дашт МФЙ да яшовчи Н.Хайитова 2020 йил август ойи иш ҳақи ҳозирги кунга қадар берилмаётганлигидан норози бўлган мурожаати ҳам адлия бўлими иш юритувига олинди.
Шунингдек, тадбир жараёнида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам ташкил этилиб, 19 нафар хотин-қизларга бўш иш ўринларига йўлланма берилди, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга имтиёзли кредит асосида паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик бўйича таъминотчилар томонидан тарқатилди.
Хулоса ўрнида айтганда, адлия органлари ходимларининг мақсади халқни тинглаш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш, лўнда қилиб айтганда, халқни рози қилишдан иборат. Зеро, ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам мана шу мақсадга қаратилган.
Наманган вилоят адлия бошқармаси