“Зилзиладан жабр кўрган Газиантепда тарихий қалъа қулагани маълум бўлди”, деб ёзмоқда “Posta” газетаси. Газиантеп ЮНEСКОнинг ижодкор шаҳарлар рўйхатига киритилган.
Ҳозирда Туркиянинг 10 та шаҳрида: Газиантеп, Қаҳрамонмараш, Ҳатай, Усмония, Адияман, Малатя, Шонлиурфа, Адана, Диёрбакир ва Килисда вайронгарчиликлар кузатилмоқда.
Аввалроқ Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу мамлакатда зилзила туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинганини маълум қилганди.
Айни дамда Туркияда 284 киши ҳалок бўлгани ва 2323 киши яралангани, Сурияда эса 237 киши ҳалок бўлгани, 600 киши яралангани маълум.
Мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида жиддий вайронагарчиликлар юз берди.