Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТуркманистон Ўзбекистонга газ, Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб...

Туркманистон Ўзбекистонга газ, Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни тиклади.

Туркманистон совуқ сабаб Ўзбекистонга тўхтатилган газ экспортини қайта тиклади.

Аномал совуқ сабаб 12 январдан бошлаб “Дарёлиқ” станцияси орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган эди. Туркманистон 21 январдан бошлаб яна Ўзбекистонга кунига 4,8 миллион куб метр табиий газ етказиб беришни қайта тиклади.

Маълум қилинишича, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 12,6 миллион куб метрга етказилган ҳамда аста-секин етказиб беришнинг кунлик ҳажми 16 миллион куб метргача ошади.

Шунингдек, Жорий йил 25 январ санасидан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилмоқда.

«Жорий йилнинг 14 январ санасидан республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёғилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.

Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади», дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз