Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқТурмуш ўртоғим ва мен ишламаймиз. Моддий ёрдам...

Турмуш ўртоғим ва мен ишламаймиз. Моддий ёрдам сўрасак, беришадими?

— Икки болам кантракт асосида ўқишади. Ўзим ҳеч қаерда ишламайман. Отаси Россияда. Лекин ҳозирда у касаллиги туфайли  ишламайди. Менга моддий ёрдам сўрасам, бериладими?

— Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 19-бандида “даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.” деб кўрсатилган.
Шу низомга асосан сиз ва турмуш ўртоғингиз ишламаса сизга моддий ёрдам бериш рад этилади.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз