Шу йил июндан бошлаб Британияда 4 кунлик иш ҳафтаси устида эксперимент-лойиҳа бошланади. 4 Day Week Global жамоат бирлашмаси ташкил қилаётган лойиҳада ҳозирча 30та компания қатнашяпти.
Бу компаниялар ярим йил давомида ходимларига ҳафтасига 32 соат ишлашга, бу соатларни хоҳласа 4 кун, хоҳласа 5 кунга бўлиб олишга рухсат беради. Тажриба давомида ишчиларнинг ойлиги ва қўшимча бонуслар аввалгидек сақланиб қолади.
Лойиҳадан мақсад – ходим неча соат ишлагани эмас, қанчалик самарали ишлагани муҳимлигини кўрсатиш. Айрим тадқиқотлар ҳафтасига 4 кун ишлаганда одамнинг фойдали иш коэффициенти юқорироқ бўлиши ва камроқ чарчашини кўрсатган.