Москвадаги Халқаро суд тақиқланган контентни олиб ташламаганлиги учун “Twitter”ни 5,5 миллион рубль миқдорида жаримага тортди, деб хабар беради РИА Новости.
Баённомаларнинг бирига биноан 3 миллион, иккинчисига кўра 2,5 миллион рубль жарима солинди.
Шунингдек, 22 июль куни суд шунга ўхшаш қоидабузарликлар учун “Facebook”ни 6 миллион рубль ва “Telegram”ни бўлса 11 миллион рубль миқдорида жаримага тортди.
“Twitter”, “Facebook”, “Telegram” жаримага тортилди
