— Иккинчи марта турмуш қурганман. Хўжайинимнинг аввалги турмушидан 2 нафар фарзанди бор. Қиз ва ўғил. Иккаласи ҳам турмуш қурган. Қиз фарзандни биргаликда тумушга бердик. Ўғлини турмуш ўртоғим уйлантирди. Шунда ҳам уй-жойда уларнинг ҳаққи борми?
— Албатта, бор. Шунингдек, ота-онасининг ҳам ҳаққи бўлади. Чунки Фуқаролик кодекси 1135-моддасида мерос қолдирувчининг биринчи навбатдаги меросхўрлари доирасига вафот этган шахснинг ота-онаси, эри(хотини) ва барча фарзандлари (шу жумладан, асраб олинган болалари ҳам) меросхўр эканлиги белгилаб қўйилган.
Меросни расмийлаштираётганда нотариус меросхўрлар доирасини аниқлайди. Барча меросхўрлар чақиртирилиб, меросдан воз кечиш ёки меросни қабул қилиш тўғрисида ариза олинади.
Меросхўрлар мерос қолдирувчининг номида бўлган барча мол-мулкларга тенг ҳиссада меросхўр хисобланади.
Саволга Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каримбек Муқимов жавоб берди.