— Ҳозирда уйда ўтириб иш фаолиятимн олиб бормоқдаман. Лекин уйда ишлаганларга ойлигининг ярми тўланишини айтишмоқда. Бу қанчалик қонуний?
— Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-рақами билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра, уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
🔸 меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида — ходимнинг уйда ишлашга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;
🔸 меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида.
Демак, ушбу ҳолатда Сизга ойлик иш ҳақлари иш берувчи ва Сиз ўртангизда тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган тартибда тўлиқ тўлаб берилади!
Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.