Бош саҳифаАдлия бўлимлариУйи жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган фуқарога...

Уйи жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган фуқарога компенсация тўлаб берилди

Фуқаро М.А. уй-жойини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан компенсация ундиришда амалий ёрдам бериш юзасидан шикоят билан Сергели тумани адлия бўлимига мурожаат қилган.

Иш ҳужжатлари ўрганилганда, фуқаро М.А.нинг мулк ҳуқуқи тегишли туман ҳокимлигинининг 18 февраль 2019 йилдаги Д461/5300744/3066592-сонли далолатномаси ҳамда ушбу далолатномага асосан чиқарилган 2019 йил 28 мартдаги Қибрай туман ҳокимининг қарорига мувофиқ вужудга келган бўлиб, кадастр ҳужжатларига биноан ер майдони 0.06 га.ни ташкил этган бўлиб фуқарога тўланиши керак бўлган компенсация пулларини ундириш инобатга олинмаганлиги маълум бўлди.

Мурожаат юзасидан Сергели туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.А. манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Миронбод туманлараро судига даъво ариза киритилди. Мазкур ариза натижасида фуқаро М.А.нинг тегишлуи туман ҳокимликларидан М.А фойдасига жами 989.788.000 ( тўққиз юз саксон тўққиз миллион ети юз саксон саккиз минг) сўм миқдорида компенсация пулларини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабулинишига эришилди.

Артур Абдуманнонов,

Сергели туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз