— Қайнонам 2003 йилда вафот этганларидан кейин уй-жой мерос бўлиб фарзандларига ўтган. Турмуш ўртоғим 2007 йилда вафот этганларидан кейин уй-жойнинг 3/1-қисми мен ва 2 нафар фарзандимга ўтди. Қайнакам ва бизнинг уйимиз бир ҳовлида, ўзимиз турган уйни сота оламанми?
— Фуқаролик кодексининг 224-моддасига асосан сизнинг кайнакангизда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи бор. Агарда у киши имтиёзли сотиб олиш имкониятидан фойдалангиси келмаса, унда сиз уйни унинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиши тўғрисидаги аризани нотариал тасдиқлатиб олиб, кейин бошқа шахсга сотишингиз мумкин. Лекин бу уйнинг ер майдони умумий фойдаланиш майдони бўлса, сотиб олувчи ер майдонини ажратиб беринг деса, унда сиз кадастрга ёки ДХМга ариза билан мурожаат этишингиз керак, улар аризангизни кўриб чиқади ва ер майдонининг чегараларини аниқлаб беради.
Саволга Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Лола Алиева жавоб берди.