— Ўқишга ҳужжат топшириш учун давлат хизматлари марказига борганимда муайян миқдорда тўлов амалга оширишим кераклигини айтишди. Бу асослими?
— Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига асосан тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.
Яъни Сиз таълим муассасасини 2021 йилги ўқув йилидан олдин тугатган бўлсангиз ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш вақтида тўлов амалга оширасиз.
Бунда, ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар истисно сифатида ушбу тўловдан озод этилган.
Ҳозирги кунда БҲМнинг ярим баравари — 122 500 сўмни ташкил этади.
Саволга “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассислари жавоб берди.