Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариЎқишга киритиш учун 2000 АҚШ доллари сўраган...

Ўқишга киритиш учун 2000 АҚШ доллари сўраган фирибгарнинг иши судда кўрилди

Ёз ойи бошланиши билан олий ўқув юртларига ҳужжат топширувчи абитуриентлар ҳаракатга тушиб қолади.

Кимдир ўз билимига, яна кимдир ота-онасининг “акахон”ларига ишониб, тақдирини уларнинг қўлига топшириб қўяди.

Баъзи ота-оналарга ҳам ҳайрон қоласан киши. “Пул кетса кетсин, обрў кетмасин” қабилида иш кўриб, фарзандининг билимига эмас, ўзининг чўнтагига ишониб, боласини ўқитишга ҳаракат қилади. Таниш-билишларини қидириб топади ва уларга айтилган маблағни беради. Агар фарзанди шунда ҳам ўқишга кира олмаса, аризабозлик қила бошлайди. Чунки унинг пуллари эмас, боласининг билими муҳимлигини тушуниб етмайди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилган жиноят ишида ана шундай фирибгарнинг иши кўриб чиқилди.

Д.Ибрагимов (исми шарифи ўзгартирилган) Фарғона вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази “Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим методикаси” кафедраси мудири бўлиб ишлаб келиб, С.Каримовани қизи Б.Каримовани Фарғона Давлат Университетининг “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” йўналишига Фарғона Давлат Университетида ишловчи танишлари орқали 2.000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, пора беришга далолат қилиб, 2019 йил 23 июль куни С.Каримованинг аризасига асосан ИЖҚҚДнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, С.Каримовадан хизмат хонасида қизини ўқишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтида ушланган.

Д.Ибрагимов жиноятни содир этишда айби йўқлиги, С.Каримовани пора беришга ундамаганлигини важ қилиб келтирган апелляция шикояти Фарғона вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан кўрилиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Ҳалқимизда “Кўза кунда эмас, кунида синади” деган нақл бежиз айтилмаган. Чунки, президентимиз томонидан коррупциянинг олдини олиш юзасидан чиқарган қатор фармонлари мамлакатимизда порахўрликнинг олдини олишга қаратилган. Айниқса, таълим тизимида “анъанага айланган олди-бердиларга барҳам беришда дастуриламал бўлди.

 

Бобохон Вахобов,
Фарғона вилоят судининг раиси ўринбосари

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз