Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЎриндошларга мукофот пули берилмайдими?

Ўриндошларга мукофот пули берилмайдими?

Туман тиббиёт бирлашмасининг Тез тиббий ёрдам бўлимида навбатчи шифокор вазифасида ўриндош бўлиб ишлайман. Яқинда ҳаммага мукофот пули беришди, лекин бизга беришмади. Ўриндошларга мукофот пули берилмайдими?

Исми сир тутилди.

Ўриндошларга иш ҳақини тўлаш меҳнат шартномасида кўрсатилиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳақиқатда бажарилган иш учун (ишбай шаклида) ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишланган вақтига мутаносиб (вақтбай шаклида) амалга оширилади. Ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ишланган вақтга пропорционал равишда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмас.

Агар жамоа шартномада ёхуд бошқа маҳаллий ҳужжатларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Ушбу қоидадан шундай ҳулоса килиш мумкин-ки, иш берувчи ўриндошлик асосида ишлаётган ходимга унинг ишлаган вақти ёки бажарган иш ҳажмига қараб мукофот пули, рағбатлантириш тўловларини бериши керак.

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Дилфуза Дадажанова жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз