Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонУстага иш ҳақи тўланмаган

Устага иш ҳақи тўланмаган

Нурота туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишида уларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан,   туман халқ таълими бўлимига қарашли 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида уста вазифасида ишлаб келаётган фуқаро Б.Чўлиев меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг учинчи разряди бўйича иш ҳақи олиши лозим бўлса-да, унга туман  халқ таълими бўлими томонидан биринчи разряд билан иш ҳақи тўлаб келинганлигининг қонунийлигини кўриб чиқишни сўраб, туман адлия бўлимига  мурожаат қилган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилганда, ҳақиқатан ҳам, 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида уста бўлиб ишлаётган фуқаро Б.Чўлиевга меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасида уста лавозимига  учинчи разряд бўйича иш ҳақи тўланиши белгиланганлигига қарамасдан, халқ таълими бўлими бухгалтерияси томонидан хатоликка йўл қўйилиб, 2019 йил январь ойидан 2020 йил декабрь ойига қадар биринчи разряд бўйича иш ҳақи тўланганлиги аниқланди.

Мурожаатни ўрганиш давомида Б.Чўлиевга туман  халқ таълими бўлими бухгалтериясидан икки йил мобайнида тўланмаган  2 миллион  153 минг  076 сўмлик   иш ҳақи ундириб берилиши таъминланди.

Умиджон СУВОНОВ,
Нурота туман адлия бўлими бошлиғи

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз