Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЎтган йилда 136 нафар мансабдор дарахтларни ноқонуний...

Ўтган йилда 136 нафар мансабдор дарахтларни ноқонуний кесгани учун жаримага тортилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев маълум қилди.

2020 йил давомида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахслар.

Ҳуқуқбузарларга жами 4,578 млн.сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса – 15,305 млн.сўм.

Аниқланишича, жами 2 724 м3 бута, 7 812 дона дарахт шундан, 3 428 дона қимматли ва 4 384 дона камёб ва қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний равишда кесилган.

18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан 127 та қурол-аслаҳалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз