Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонUzAuto Motors автолари қимматлади, бироқ шартномаси борлар...

UzAuto Motors автолари қимматлади, бироқ шартномаси борлар учун нархлар арзонлаши маълум қилинди

UzAuto Motors компанияси 2023 йилнинг 17 январь санасидан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклади. Tracker 2 млн сўмдан ортиқроққа қимматлаган. Malibu 10 млн сўмга арзонлашган:

Malibu LTZ/AT 2,0 Turbo Premier – 395 311 840 сўм (муддат: 31.03.2023).

Tracker 2,1–2,6 млн сўмга қимматлашган:

Tracker Turbo 1.2 LS AT – 211 454 880 сўм (31.08.2023)
Tracker Turbo 1.2 LTZ AT – 231 196 000 сўм (30.06.2023)
Tracker Premier 2023 AT – 251 142 080 сўм (31.07.2023)

Equinox, Traverse ва Tahoe 5 фоизга қимматлашган:

Equinox 1LT – 441 000 000 сўм (30.06.2023)
Equinox 3LT – 472 500 000 сўм (31.05.2023)
Traverse – 734 530 720 сўм (30.06.2023)
Tahoe – 1 109 274 880 сўм (31.07.2023).

Бундан ташқари компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилди.

Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз