Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Uzbekistan Airways” АЖга Бошқарув раиси тайинланди

“Uzbekistan Airways” АЖга Бошқарув раиси тайинланди

“Uzbekistan Airways” АЖнинг ягона акционери – Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарори билан 10 март куни “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди.

Шухрат Худайкулов 1984 йил 26 июль куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг «Авиация ташувларини ташкил этиш» мутахасислигини тамомлаган.

Шухрат Худайкулов 2006 йил «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини «Тошкент» ҳалқаро аэропортининг авиаташувларни ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.

2006-2019 йилларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКда турли лавозимларда ишлаган, жумладан авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори бўлган. 2019 йилдан “Uzbekistan Airways” АЖда тижорат ва туризм бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз