«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент фармони имзоланди.
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган қуйидаги давлатлар фуқаролари учун визасиз режим белгиланди:
✔️Баҳрайн Қироллиги;
✔️Қатар Давлати;
✔️ Қувайт Давлати;
✔️Уммон Султонлиги;
✔️Хитой Халқ Республикаси;
✔️Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари.
Шунингдек, хорижий авиакомпанияларнинг Индонезия, Бангладеш ва Малайзия мамлакатларидан хорижий туристларнинг Ўзбекистонга саёҳатларини ташкил этишга қаратилган ҳамда “Умра+” дастури доирасидаги Ўзбекистонга авиапарвозлари, қўниш ва учиш хавфсизлиги қоидаларидан ташқари, тўсқинликсиз амалга оширилади.