Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЎзбекистон Alibaba Group билан ўзаро битим имзолади

Ўзбекистон Alibaba Group билан ўзаро битим имзолади

Ўзбекистон Alibaba Group билан ўзаро битим имзолади. Маркетплейсда маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун алоҳида бўлим пайдо бўлади.

Ўзбекистон Экспортни рағбатлантириш агентлиги интернет савдо бўйича Хитойнинг энг йирик компанияси Alibaba Group билан ҳамкорлик битимини имзолади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди, деб хабар беради “Подробно”.

Ҳужжат доирасида ўзбекистонлик тадбиркорларга B2B электрон тизимидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади, шунингдек, маркетплейсда мамлакат маҳсулотлари билан савдо қилувчи алоҳида бўлим пайдо бўлади. Экспортни рағбатлантириш агентлиги тадбиркорларнинг рўйхатдан ўтиш ва аъзолик бадалларига боғлиқ харажатларини ўз ҳисобидан қоплайди.

“Alibaba платформасида Made in Uzbekistan номли махсус бўлим яратилади, бунинг натижасида маҳаллий корхоналар маҳсулотлари 190 дан ортиқ давлатларда кўринади. Биз ўзбек компанияларига платформа билан ишлашда ёрдам кўрсатамиз, махсус семинар ва тренинглар ташкиллаштирамиз. Шунингдек, тадбиркорларда Alibaba таҳлили ва статистикасини кўриш имконияти бўлиб, бу ўз корхоналари қувватини оптималлаштиришга ёрдам беради”, — дейди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Шоҳжаҳон Жумаев.

Унинг сўзларига кўра, бу бизнесменларга савдолар динамикасини таҳлил қилиш, энг рентабел товарларни аниқлаш, талаб ва таклифни режалаштириш имконини беради.

“Мазкур лойиҳа учун танланган компаниялар йил давомида Global Golden Supplier мақомида бўлади. Улар буни Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан бепул олади. Ушбу имкониятлардан товарларини хорижга экспорт қиладиган исталган ўзбек ишлаб чиқарувчиси фойдаланиши мумкин”, — дейди у.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз