Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон Марказий Осиёда биринчи, дунёда 15-ўринда: мигрантлар...

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи, дунёда 15-ўринда: мигрантлар юборган пул ўтказмалари бўйича

2022 йилда дунё бўйлаб меҳнат мигрантлари томонидан 794 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган. Бу ҳақда Visual Capitalist нашри маълум қилди. Мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 13 млрд долларга кўпайган.

Мамлакатлар томонидан қабул қилинган пул ўтказмалари оқими 2020 йилда пандемия сабаб глобал миқёсда 1,5 фоизга қисқариб, 711 миллиард долларни ташкил этганди. Аммо кейинги икки йил ичида вазият тезда ўнгланди. Визаларни тасдиқлаш қайта бошланиши ва халқаро чегаралар очилиши билан миграция ва глобал пул ўтказмалари оқими ҳам ўсди.

2021 йилда глобал пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 781 миллиард долларга баҳоланган ва 2022 йилда 794 миллиард долларгача юқорилади.

Сўнгги 15 йил давомида Ҳиндистон доимий равишда энг йирик пул ўтказмаларини қабул қилиб олувчи давлатлар орасида биринчи ўринда туради. 2022 йилда мамлакатдаги оилаларга мигрантлар томонидан юборилган 100 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари келиб тушган.

Ўтган йили меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга 13,5 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилган. Мамлакат бу борада Марказий Осиёда мутлақ етакчи ва дунёда 15-ўринда. 13,5 млрд доллар — қолган бешта давлатга юборилган пул ўтказмаларидан ҳам кўпроқ.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз