Жорий йилнинг 5-6 июль кунлари Лондон шаҳрида дин (эътиқод) эркинлигига бағишланган Халқаро вазирлар конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда дунёнинг 100 дан зиёд давлатлари вакиллари билан бир қаторда адлия вазири Р. Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Конференция доирасида адлия вазири мамлакатамизда виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Республикада 16 конфессияга тааллуқли диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек 130 дан зиёд миллат вакилларининг тинч-тотув яшашини кафолатлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам давом эттирилиши, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш алоҳида устувор йўналиш эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Р. Давлетов ўз нутқида конференция иштирокчилирига минтақадаги вазият ва янги чақириқлардан келиб чиқиб, келгусида ушбу йўналишларда халқаро ҳамкорликни янада кучайтиришга чақирди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими