Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг брифингда маълум қилди.
Бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади:
-
- Бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;
- Эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.
Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.