Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди. Булар:
-
-
- ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;
- Ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
- Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;
- ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;
- ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
- камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;
- ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;
- ШҲТнинг Эзгу ният элчисини институтини жорий қилиш;
- туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;
- юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни қабул қилиш.
-
Ўзбекистон раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорларимиз билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган.