Бугун, 21 февраль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Қарийб 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.