Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБеларус адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: норма ижодкорлигини...

Беларус адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: норма ижодкорлигини “ақлли тартибга солиш” модели муҳокама қилинди

Беларус Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Наталья Филиппова бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда норма ижодкорлиги соҳасида Ўзбекистон ва Беларус Адлия вазирликлари ҳамкорлик қилади.

Ташриф доирасида кеча 22 февраль куни Адлия вазирлигида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бугунги кунда қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни ҳуқуқий экспертизадан ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ҳамда норма ижодкорлиги соҳасига жорий этилган «ақлли тартибга солиш» модели, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, «тартибга солиш гильотинаси» каби институтларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон ва Беларус Адлия вазирликлари ўртасида норма ижодкорлиги соҳасида келгусида ўзаро кенг кўламли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Беларус Республикаси делегацияси ташрифи давомида давлат хизматларини кўрсатиш марказларининг самарали фаолияти, адлия органлари тизимида рақамлаштириш ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш борасида амалга оширилган ишлар билан ҳам танишиш ва тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз