Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон ва Миср ўртасида савдо ҳажми йилдан...

Ўзбекистон ва Миср ўртасида савдо ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Мисрда бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида сўнгги йилларда иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Миср муносабатлари фаол ривожланиш босқичига ўтганлигини таъкидлади. 2017 йилдан буён ўзаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик фаоллашиб, ушбу йўналишга устувор аҳамият берилмоқда.

Марказнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги беш йилда уч баробардан зиёд, 2017 йилда қарийб 10 миллион доллардан 2022 йилда 30,5 миллион долларгача ошди. Ўзбекистоннинг Мисрга экспорти 16 баробарга ошган.

Хусусан, Ўзбекистонда Мисрлик ишбилармонларнинг капитали иштирокида 29 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз