Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига раис сайланди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига раис сайланди

Олимжон Ўсаров «Ўзбекистон журналистлар уюшмаси»нинг раиси этиб сайланди.

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Таниқли журналист Олимжон Ўсаров бир овоздан уюшманинг янги раиси этиб сайланди.

О.Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган.

Олимжон Ўсаров Олий Мажлис Қонунчалик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган. У шу пайтга қадар «Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз