Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда 2020 йилда энг кўп зарар кўрган...

Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда 2020 йил якуни бўйича энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхати элон қилинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2578 тани ташкил этган. Уларнинг 675 таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу корхоналарнинг молиявий кўрсаткичлари мониторингини олиб бориш мақсад қилинган. Унга кўра, ҳар бир корхона ҳисоботларини агентлик сайтига жойлаштириш орқали мониторингини олиб бориш белгиланган.

Таъкидланишича, 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили натижасига кўра, ҳисобот топширган 1903 та корхонанинг энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхати шакллантирилган. “Олмалиқ кон-металлургия заводи” АЖ энг кўп соф фойда олган корхона, “Ўзтрансгаз” АЖ зарар кўриб ишлаган корхона деб топилган.

Қуйида 2020 йилда энг кўп зарар кўрган корхоналар рўйхати:

    • “Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК;
    • “Пахтакор футбол клуби” МЧЖ;
    • “Гранд роад Ташкент” МЧЖ;
    • “Ангрен ИЭС” АЖ;
    • “Ўзбеккўмир” АЖ;
    • “Янги Ангрен ИЭС” АЖ;
    • “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ;
    • “Тошиссиқсувқуввати” ДУК;
    • “Uzbekistan airways” АЖ;
    • “Ўзтрансгаз” АЖ.

Шунингдек, агентлик томонидан давлат иштирокидаги корхоналар молиявий ҳисоботларини умумлаштириш мақсадида бошқа органлар билан электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз