Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда коронавирус бўйича янги антирекорд — бир...

Ўзбекистонда коронавирус бўйича янги антирекорд — бир кунда салкам 200 кишида касаллик аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 82 340 нафарга етди. Соғлиқни салқаш вазирлиги маълумотларига кўра, 27 март, шанба куни мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 194 та касалланиш ҳолати қайд этилган — бу 2021 йил ҳисобидан янги антирекорддир. Бундан аввалги энг ёмон кўрсаткич (186 та ҳолат) бир кун аввал — 26 март куни қайд этилган эди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 таси Андижон вилоятида,
4 таси Бухоро вилоятида,
2 таси Жиззах вилоятида,
4 таси Наманган вилоятида,
10 таси Самарқанд вилоятида,
1 таси Сирдарё вилоятида,
3 таси Фарғона вилоятида,
1 таси Хоразм вилоятида,
16 таси Тошкент вилоятида,
152 таси Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳрида ҳам кетма-кет тўртинчи кун антирекорд янгиланди — пойтахтда 24 март куни 111 та, 25 март куни 115 та, 26 март куни 143 та ҳолат рўйхатга олинган эди.

“Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 626 нафарга этди”, — дейилади ССВ ахборотида. Бу салкам бир ярим ой давом этган “қурбонларсиз давр”дан сўнг эълон қилинган тўртинчи ўлим ҳолатидир. Бундан аввалги учта ўлим 23 март, 24 март ва 26 март кунлари рўйхатга олинган эди.

Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка давомида Бухоро вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар, Тошкент вилоятида 15 нафар, Тошкент шаҳрида 129 нафар — республика бўйича жами 163 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар сони расман 80 523 нафарга етган, соғайиш кўрсаткичи — 98 фоиз.

“Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1191 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда”, — дея қўшимча қилинган ССВ ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб коронавирусга қарши карантин чора-тадбирлари нисбатан кучайтирилади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз