Бош саҳифаЭ-мутолаа“Инсон ва қонун” газетасиЎзбекистонда “нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акцияси ўтказилди

Ўзбекистонда “нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 20-21 феврал кунлари Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида икки кунлик “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” акцияси ташкил этилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик институтларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси доирасида, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу акция республикамизнинг барча маҳаллаларини қамраб олди. Ушбу тадбирларда 500 нафардан зиёд хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар аҳолига “Ворислик ҳуқуқи” мавзусида бепул ҳуқуқий консультациялар бермоқдалар. Маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида фуқароларга қонун талаб этган нотариал тартибда сайёр хизмат кўрсатилмоқда.

Нотариал палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Яхыпов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бўлинмаси ходимлари ҳамда Нукус шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Айнур Айтниязова ва Мансур Нураддиновлар учрашув иштирокчиларга “Ворислик ҳуқуқи” мавзусида ҳуқуқий тушунтиришлар беришди. Фуқаролар мерос ишини очиш тартиби, меросхўрларни аниқлаш тартиби, қандай ҳужжатлар талаб қилиниши, тўловлари ва меросдан воз кечиш тартиби каби кўплаб саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.

Фуқаро М.А. Нукус шаҳридаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилади. У ўзига тегишли мулкни фарзандларига васиятнома асосида қолдиришга қарор қилди. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мансур Нураддинов М.А. га нотариал махфийликни сақлаган ҳолда, қонунда кўрсатилган талаблар бўйича васиятномани тасдиқлаб берди.

Фуқаролар Ж.Суюнов ҳамда Х.Саитовага нотариуслар томонидан қонун бўйича меросга бўлган гувоҳномани расмийлаштириб берилди. Тадбир якуни бўйича жами 15 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шундан 10 таси мерос масаласида ва 5 таси бошқа нотариал харакатлар бўйича бўлди.

Тойлоқ туманидаги “Бахшитепа “, Ургут туманининг “Мозортепа” ва Жомбой туманининг “Зарафшон” маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда ҳам 100 дан зиёд фуқаролар нотариуслардан ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.

Тадбирда қатнашган фуқаролар ташкилотчилар томонидан жуда савобли ишга қўл урилгани, мерос масаласи оиалаларда муаммога айланиб бораётгани, бундай ҳуқуқий тарғибот тадбирлари оилаларда низоларнинг камайишига, манфаат ва ҳуқуқлар тўқнашувининг олдини олишга хизмат қилади, дея таъкидлади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз