Бош саҳифаМуҳимЎзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2030 йилга бориб...

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2030 йилга бориб 4 минг АҚШ долларига етади — Жаҳон банки ижрочи директори

Бугун Жаҳон банкининг бош ижрочи директори, болгариялик иқтисодчи Кристалина Георгиева Марказий банкда ёшлар билан учрашди.

Кристалина Георгиева суҳбат чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, унинг салоҳияти, ривожи ҳақида гапириб, ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди.

“Иқтисодий салоҳият нуқтаи назаридан сизда юқори интилишлар бор. Охирги йилларда Ўзбекистон эришган ютуқлар салмоқли ва ишониш қийин. Мен бунга қойил қоляпман. Ялпи ички маҳсулот 2030 йилга бориб 4 минг АҚШ долларига етишига ишонаман. Ўзбекистонни бу кўрсаткичларга эришишига хайриҳоҳман”, деди у.

Кристалина Георгиева Ўзбекистонга нисбатан бундай ишонч билдирилишига 3 та сабабни келтирди:

Биринчиси, Ўзбекистон юк машиналари ишлаб чиқариш ислоҳотини тарғиб этди. Демакки, мамлакатда тузилмавий ислоҳотларни амалга оширишда бир тизимли структура мавжуд.

2-сабаби, бу ёшлар. “Мамлакат аҳолисининг 30 фоизини ташкил қилаётган сиз ёшлар. Сизни юртингизда инсон капиталига инвестиция киритиш муҳим зарурий эҳтиёжлардан бири ҳисобланади. Мен Марказий банкда ишлаганимда шуни билдим. Энг муҳими, инсон капиталидир. Давлатнинг бой бўлиши шунга боғлиқ”, деди Жаҳон банки директори.

3-сабаби, иқтисодиётни диверсификация қилиш мажбурияти. Бу ҳамкорлик ва мамлакат иқтисодиётини дунё иқтисодиёти билан боғлаш имконини беради. Георгиеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон қуруқликдаги энг яхши алоқавий транзит нуқтадир.

Жаҳон банки ижрочи директори Ўзбекистон кучли иқтисодиётга эга бўлиши учун нималарга этибор қаратиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини баён этди.

Унга кўра, кучли ўсишнинг биринчи шарти бу хусусий тадбиркорлар учун имкониятлар ва майдонларни очишда давом этиш, иккинчиси, юк машиналари ташишни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш саноатига эътибор қаратиш ва учинчиси, тез ўзгариб бораётган дунёда одамлар иқтисодиётнинг барқарорлигини тан олиб, унга мослашиши керак.

Кристалина Георгиева 2019 йилдан бери Жаҳон банкининг бошқарувчи директори. 2008 йил мартидан 2010 йил февралигача Жаҳон банки вице-президенти бўлган. Георгиева 2010 йилда «Йил комиссари» ва «Европанинг энг яхши вакили» деб эълон қилинган. У Гаити ва Покистондаги гуманитар офатларн оқибатларини бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз