Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда янги бошланган иш ҳафтаси жуда илиқ...

Ўзбекистонда янги бошланган иш ҳафтаси жуда илиқ бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 21-24 даража илиққача, республика жанубида баъзи жойларда 25-27 даражагача илиқ бўлади.

Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб, кечаси 7-10 даража илиққача кўтарилади.

Бундай ҳарорат фони ноябр ойининг ўрталари учун иқлим қийматларидан 5-8 даража юқори ҳисобланади.

Пойтахтда 13-17 ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача бўлган тезликда эсади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 14-16 даража илиқ, кейинчалик кундузги ҳарорат кўтарилиб, 16-17 ноябрда 21-23 даража илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат 5-7 даража илиқдан, 8-10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз