Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонликларни октябрь ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзбекистонликларни октябрь ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Жорий йилнинг йилнинг октябрь ойи қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 11-16 даража илиқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони 23-28 даражагача, жанубда баъзи жойларда 30 даражагача иситади.

Кейинчалик ойнинг охиригача республика ҳудуди бўйича ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиқгача, кундуз кунлари 23-28 даражадан 13-18 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида ойнинг иккинчи яримида кечаси ва эрталаб ҳавода кузги совуқ ва тупроқда 0-3 даража совуқгача кузатилиши мумкин. Бундай ҳарорат октябрь ойининг иқлимий меъёрига яқиндир.

Октябрь ойида ёмғирлар биринчи ўн кунликнинг охирида, шунингдек иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда.

Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик октябрь ойида 4 кундан 8 кунгача, республиканинг энг чекка жанубида 1 кундан 3 кунгача кузатилади. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавода кескин совуқ кузатилганда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди.

Тунги ҳаво ҳароратининг ўртача 6-11 даража илиқни ташкил этади, лекин кўпинча октябрда, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади.

Октябрь ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28 даража илиқдан 10-15 даража илиқгача ўзгариб туради.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз