Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик хотин-қизларни огоҳлантирди.

Келтирилишича, ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик хотин-қизларни Истанбул, Анталя, Измир, Бодрум ва бошқа шаҳарларга катта маблағ эвазига консоматрис хизматларга ёллашга оид рекламалар тарқатилаётгани кузатилмоқда.

Бунда Павиён (тунги кафе) ходимлари ёш қизларни келган мижозларига ўз нархидан оширилган нархларда ичимлик ва озиқ-овқат олдириш учун ёлламоқда.

Мазкур фаолият тури билан шуғулланганларга маҳаллий полиция томонидан Туркиядан чиқариб юборилиш чораси кўрилмоқда.

“Бу консоматрис фаолияти бизнинг урф-одатимиз, миллий анъаналаримиз ва муқаддас динимизга тўғри келмаслиги ҳаммамизга маълум. Туркия ҳудудида ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлиб қолишингиз, жабр кўришингиз ёки айбдор бўлиб қолишингизнинг олдини олиш мақсадида, Сиз яшаб турган давлатнинг қонун талабларига риоя қилишингизни, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти ва соғлигига ҳавф туғдириши мумкин бўлган жойлар ва шахслардан йироқ бўлишингизни тавсия қиламиз.

Агар сизда шу каби реклама тарқатаётганлар ва консоматрисликка жалб қилаётган шахслар ҳақида маълумот бўлса консулхонага ҳабар беришингизни сўраймиз,”– дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз