Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистоннинг ёш боксчилари Осиё чемпионатида 9 та...

Ўзбекистоннинг ёш боксчилари Осиё чемпионатида 9 та олтин медални қўлга киритди

Таиландда бокс бўйича У-22 Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбек бокси қитъамизда етакчи эканини намойиш қилган йигитларимиз 9 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бугун финалда жанг қилган 10 нафар йигитимиздан 9 таси ғалаба қозониб, чемпионатга чиройли якун ясаб беришди. Бу умумжамоа ҳисобидаги энг яхши кўрсаткич бўлди.

Олтин медал:

-60 кг вазнда: Дилшод Абдумуродов

-63,5 кг вазнда: Шаҳбоз Юнусалиев

-67 кг вазнда: Бекзод Ҳамидов

-71 кг вазнда: Нурислом Исмоилов

-75 кг вазнда: Аълохон Абдуллаев

-80 кг вазнда: Жасурбек Йўлдошев

-86 кг вазнда: Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг вазнда: Нусрат Тоҳиров

+92 кг вазнда: Жаҳонгир Зокировларга;

Кумуш медал:

-48 кг вазнда : Шодиёр Мелиқўзиевга;

Бронза медал:

-51 кг вазнда: Муҳаммадқодир Мамиржоновга насиб этди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз