Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЎзини ўзи банд қиладиган фуқароларга 5 млн...

Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга 5 млн сўм миқдорида нақд пулда кредит берилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходими Зафар Раҳмонов ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берди:

Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 апрелдан:

🔹 аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

🔹 кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилди;

🔹 кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб беради;

🔹 ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

🔹 “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз