Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонУзрепорт телеканали оператори нега ҳужумга учради

Узрепорт телеканали оператори нега ҳужумга учради

Ижтимоий тармоқларда Узрепорт телеканалидаги “No comment” кўрсатувини тасвирга олиш жараёнида телеканал операторига икки нафар шахс ҳужум қилиб, видеокамерага шикаст етказгани ҳақидаги лавҳа тарқалиб, кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: 2020 йилнинг 13 сентябрь куни Чилонзор тумани Муқимий кўчасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасини “Узрепорт” телеканалидаги “No comment” кўрсатуви учун суратга олиш жараёнида икки нафар фуқаролар, яъни 27 ёшли Жахонгир М. ва 22 ёшли Аюбхон Б. “Узрепорт” телеканали оператори Бахтиёров Фаёзбекка қўллари билан видеотасвирга олиш жараёнига тўсқинлик қилган. Натижада Узрепорт телеканали операторининг қўлидаги видеокамера шикастланган.

Мазкур воқеа юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун  Тошкент шаҳар Чилонзор тумани маъмурий судига юборилган. Тўпланган ҳужжатларга асосан Жахонгир ва Аюбхон Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жарима жазоси тайинланган.

Лавҳада қайд этилган ҳолат бўйича профилактика инспекторининг ҳаракатлари қонунийлигини текшириш мақсадида Тошкет шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний баҳо берилади.

“Узрепорт” телеканали мутасаддиларига, суднинг қароридан норози бўлганлиги ҳолати бўйича ўрнатилган тартибда юқори турувчи судга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз