Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонUZREPORT TV муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, “Beeline”ни...

UZREPORT TV муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, “Beeline”ни судга берди

UZREPORT TV муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, “Beeline”ни судга берди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек маълум қилди.

UZREPORT TV телеканали судга мурожаат қилишининг сабаби, “Unitel” МЧЖ (“Beeline” савдо белгиси) компанияси ўзига тегишли бўлган “Beeline TV” мобил иловасида UZREPORT TV билан шартнома тузмасдан UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларини намойиш қилиб, моддий манфаат кўриб келмоқда.

Мазкур ҳаракатлари билан “UNITEL” МЧЖ UZREPORT TV телеканалининг қонуний ҳуқуқларини бузмоқда, деб ҳисоблайди телеканал.

Хабарда айтилишича, UZREPORT TV томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, “Unitel” МЧЖ компанияси юқорида кўрсатилган хатти-ҳаракатларини бартараф этиш юзасидан чора кўрмаган.

UZREPORT TV суддан “Unitel” МЧЖ компанияси “Beeline TV” мобил иловасида UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларини шартнома тузмасдан намойиш этмасликни сўраган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз