— Мен 9 ёшли қизимнинг номига уй олмоқчи эдим. Қонун бўйича шундай қилсам бўладими?
— Фуқаролик кодексининг 29-моддасига асосан «Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни… уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин». Ушбу ҳолатда 9 ёшли вояга етмаганнинг номидан унинг ота-онаси уй-жой ёки унинг бир қисмини вояга етмаган фарзанди номига сотиб олишлари, ҳадя сифатида қабул қилиб олишлари ва олди-сотди ёки ҳадя шартномалари тузишлари мумкин.
Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.