Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонВояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва унинг олдини олиш...

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва унинг олдини олиш йўналишлари

Бугунги кунда, жамиятда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг аксарияти ёшлар, шу жумладан, вояга етмаганлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Вояга етмаган шахслар томонидан ножўя хатти-ҳаракатларни амалга оширишларининг бош мезони эса уларнинг қаровсизлиги ва уларнинг жамиятда юриш туришларига нисбатан эътиборсизлик.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган йил давомида жами 1276 нафар вояга етмаган шахслар томонидан турли кўринишдаги жиноятлар содир этилган. Вояга етмаган шахслар томонидан ўтган 2019 йил давомида жами 739 та жиноят содир этилган. Вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг 49 фоизи ўрта махсус таълим муассасалари талабалари ҳамда 25 фоизи мактаб ўқувчилари ташкил қилади.

Қайд этиш лозимки, вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига асосан қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:

биринчидан, ота-оналарнинг фарзандлар тарбияси билан мунтазам шуғулланмасликлари ҳамда уларнинг шахсий ва бошқа муаммолари билан қизиқишнинг мавжуд эмаслиги;

иккинчидан, таълим муассасаларидаги айрим гуруҳ мураббийларининг ўзига бириктирилган гуруҳлардаги ўқувчиларнинг юриш-туришидан бехабар эканлиги;

учинчидан, вояга етмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сотилишига йўл қўйилаётганлиги;

тўртинчидан, ижтимоий тармоқлардаги зарарли ва кераксиз материалларнинг таъсири.

Зеро, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигини олдини олиш бўйича зарурий ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, ўсиб келаётган авлодни маънавий соғлиғини муҳофаза қилишнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади.

Кўриниб турибдики, соҳага оид ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бугунги кундаги устувор вазифалардан биридир.

Ушбу вазифаларнинг амалий ижроси сифатида соҳани тартибга солувчи 300 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялари Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар этиб қайта ташкил этилди.

Республика комиссияси, шунингдек минтақавий комиссиялар, туман (шаҳар) комиссиялари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи органлар ҳисобланади.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини уларнинг самарадорлигини, яқиндан ҳамкорлиги ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш комиссиянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланди.

Хулоса ўрнида, жамиятда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилади:

ваколатли идоралар томонидан вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишда уларнинг ота-оналари ёки ўрнини босувчилар билан тизимли ишлаш;

“маҳаллабай” тизими асосида ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ёҳуд илгари ҳуқуқбузарликлар содир этган вояга етмаган ёшлар билан мунтазм учрашувлар ташкил қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш;

умумталим таълим муассасаларида тизимли равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётчи ходимлари билан учрашувларни ташкил қилиш орқали ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш.

 

Дилдора БАЗАРОВА,
Тошкент давлат юридик университети профессори  вазифасини бажарувчиси,
юридик фанлар номзоди

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз