Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқВояга етмаганлар ва талабалар ишлаши мумкинми?

Вояга етмаганлар ва талабалар ишлаши мумкинми?

Вояга етмаганлар ҳам, талабалар ҳам ишлаши мумкин. Бу қонунчиликда тақиқланмаган.

16 ёшга тўлган ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар 15 ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномасини тузган ҳолда ишлашлари мумкин.

18 ёшга тўлмаган шахслар ноқулай меҳнат шароитларида, ер ости ишларида ва бошқа соғлигига хавфли бўлган ишларда ишлашлари тақиқланади.

Вояга етмаган шахснинг меҳнатидан унинг соғлиғи, хавсизлиги ёки маънавиятига зарар етказиши мумкин бўлган ишларда ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади. Бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Баҳодир Улуғбеков,
Миробод туман адлия бўлими етакчи маслахатчиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз