Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЯқин қариндошлардан автотранспортни бошқарганлик учун ишончнома талаб...

Яқин қариндошлардан автотранспортни бошқарганлик учун ишончнома талаб қилинмайди

— Автотранспорт воситасини амакимнинг ўғлига фақат бошқариш ҳуқуқи билан ишончнома берсам яқин қариндошлик тоифасига кирадими? Бунинг учун қанча миқдорда тўлов қилинади?

— 2019 йилнинг 1 октябрдан транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари, яъни (отаси-онаси-эри ёки хотини-ака-укалари-опа-сингиллари) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинган. Ушбу қариндошлар суғурта полисида қариндошлик фактини кўрсатиб ўтиши лозим.

Шунингдек, Сиз ўзингизга тегишли бўлган транспорт воситасини амакингизни ўғлига бошқариш хуқуқи билан  нотариус орқали ишончнома расмийлаштирсангиз 735000 сўм давлат божи, 24500 сўм  герб йиғими, 24500 сўм лойиҳа тузганлик, 12500 сўм ҳуқуқий маслаҳат олганингиз учун тўлов қиласиз.

Ушбу саволга Қарши шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Улуғбек Турдиев жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз